Ўзбекистон | 14:05 / 24.04.2023
14702
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 16 ёшли қиз ўзини учинчи қаватдан пастга ташлади

Фото: Видеодан кадр

Тошкентда ижарада яшовчи 16 ёшли қиз ўзини кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан пастга ташлади.

Millar кўрсатувида хабар қилинишича, у оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. 

Текширув давомида қизга мия чайқалиши, қориннинг ёпиқ жароҳати ва ўнг оёқ синиши ташхиси қўйилган. Ҳозир у ўпкага ҳаво бериш қурилмасига уланган. 

Маълумотларга кўра, 16 ёшли қиз вилоятлардан биридан пойтахтга келган ва ўзаро жанжал оқибатида учинчи қаватдан сакраган. 

Аввалроқ Тошкентда қурилишда ишлаётган эркак ўзини учинчи қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид