Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша: Санкцияларнинг янги пакети май ойида тайёр бўлади
Пакетда украиналик болаларни депортация қилишда айбдор шахсларга нисбатан санкциялар киритилиши мумкин.
Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау 24 апрел, душанба куни маълум қилишича, Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 11-пакети муҳокама қилинмоқда ва улар май ойининг иккинчи ярмигача киритилмайди.
"Ўйлайманки, масала май ойининг иккинчи ярмидан эртароқ ёпилади. Тезроқ нимадир бўлишини кутишнинг иложи йўқ", - деди вазир ҳамда Россия адлия тизими вакилларига ва "украиналик болаларни ўғирлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олган шахсларга нисбатан санкциялар қўлланилишини" таъкидлади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел ҳам душанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россия Федерациясига қарши янги санкциялар пакети бўйича келишиб олишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди.
Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен аввалроқ айтганидек, навбатдаги чеклов чоралари, биринчи навбатда, Россиянинг илгари жорий қилинган санкцияларни, жумладан, учинчи давлатлар ёрдамида четлаб ўтишга уринишларига қарши курашишга қаратилган бўлади.
Мавзуга оид
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
14:36 / 23.05.2025
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
10:22 / 23.05.2025