Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда квадроциклда ҳаракатланган 2 киши жарликка тушиб кетди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жарликка тушиб кетган икки фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кеча, 25 апрель куни соат 17:02 да Чимён ёнғин-қутқарув отрядига Бўстонлиқ тумани Чимён тоғидаги Қизилжар ҳудудида икки нафар фуқаро квадроциклда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўз эҳтиётсизлиги натижасида бошқарувни йўқотиб, жарликка тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, тан жароҳати олган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатган ва улар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Ҳозирда уларнинг ҳолати яхши экани ва шифокорлар назоратидалиги айтилади.
Мавзуга оид
17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди
14:16 / 06.12.2024
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда бунёдкорлик ишлари билан танишди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024