Жаҳон | 18:43 / 27.04.2023
5084
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари 95 фоизга камайди — ЖССТ

2023 йилда COVID-19 билан боғлиқ фавқулодда вазият тугагани эълон қилиниши мумкин.

Фото: Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус коронавирусдан рўйхатга олинган ўлим ҳолатлари сони жорий йил бошидан буён 95 фоизга камайганини маълум қилди.

Шу билан бирга, у вирус хавф туғдиришда ва одамларнинг ҳаётига зомин бўлишда давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди.

«Коронавирусдан ўлим ҳолатларининг тобора камайиб бораётгани бизни жуда руҳлантирди. Аммо янги ХВВ.1.16 вариантининг пайдо бўлиши шуни кўрсатадики, вирус ҳали ҳам мутацияга учрамоқда ва касаллик ҳамда ўлимнинг янги тўлқинларини келтириб чиқаришга қодир», деди Гебрейесус.

У ЖССТ 2023 йилда фавқулодда вазият тугашини эълон қилишига умид билдирди.

«Аммо бу вирус ҳеч қаерга кетмайди ва барча мамлакатлар уни бошқа юқумли касалликлар билан бир қаторда бошқаришни ўрганиши керак», деди ЖССТ бош директори.

Мавзуга оид