Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 2 та йирик шамол электр станцияси қурилади
Мазкур станцияларда умумий қуввати 1 ГВт бўлган 158 та шамол турбиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларида 2 та йирик шамол электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 174 миллион АҚШ доллари миқдорида заём битимлари имзоланди.
Мазкур станцияларда умумий қуввати 1 ГВт бўлган 158 та шамол турбиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу станциялар ишга туширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик шамол энергияси лойиҳасига айланади.
Маълумот учун, 2 та шамол электр станциясининг ишга туширилиши натижасида йилига 1, 1 млрд куб метр табиий газ тежалишига ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинишига эришилади.
Мазкур электр станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025