Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ кенгаши Молдовадаги беқарорлик учун санкциялар режимини тасдиқлади
Молдовани беқарорлаштиришга уринишлар Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери тез-тез учраяпти, дея маълум қилди Брюссел. Беқарорлаштирувчи ҳаракатларга янги жавоб активларни музлатиш ва Европа Иттифоқига киришни тақиқлашни англатади.
Европа Иттифоқи кенгаши 28 апрел, жума куни Молдовани беқарорлаштириш ҳаракатлари учун янги санкциялар режимини маъқуллади. У Молдова суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан чеклов чораларини қўллаш имконини беради. Брюссел бундай хатти-ҳаракатларга мисол сифатида демократик сиёсий жараёнга, жумладан, сайловлар ўтказишга тўсқинлик қилишга ёки конституциявий тузумни ағдаришга уринишларни, шу жумладан зўравонликларни келтирди.
Санкциялар активларни музлатишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, жазо чораларига тушиб қолганларнинг Европа Иттифоқига кириши тақиқланади.
Молдовани беқарорлаштиришга уринишлар Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери сезиларли даражада тезлашди ва Европа Иттифоқининг ташқи чегараларида барқарорлик ва хавфсизликка бевосита таҳдид солмоқда, дейилади Европа Иттифоқи кенгашида. Янги санкциялар режими Брюсселдан Кишинёвни қўллаб-қувватлашнинг муҳим сиёсий сигналидир, деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025