Ўзбекистон | 08:00 / 30.04.2023
34533
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда референдум куни: фуқаролар ва амалдорлар сайлов участкаларида

Соат 8:00 дан референдум участкаларида мадҳия янграб, сайловчилар ўз танловларини амалга оширишга киришди.

Ўзбекистонда 30 апрел куни соат 8:00 дан Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди. Сайлов участкаларида овоз бериш жараёни соат 20:00 га қадар давом этади.

Республика бўйлаб жами 10,7 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилган. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 19,7 млн фуқаро киритилган.

Участкаларда амалдаги Конституция ва асосий қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси, шунингдек, таклиф этилаётган ўзгаришлар бўйича 100 саволга жавоб тўпламлари тайёрлаб қўйилган. Конституциянинг таклиф этилаётган янги таҳриридаги алоҳида бандлар билан бирга ҳужжат лойиҳасининг тўлиқ матни ҳам стендларда кўрсатилган.

Сайловчилар сайлов бюллетенида битта саволга жавоб бериши керак: «Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?» Иккита жавобдан бирини белгилаш керак бўлади: «Ҳа» ёки «Йўқ».

Сайлов участкаларида илк соатлардан фуқаролар фаоллиги кузатилмоқда.

Сенат раиси Танзила Норбоева референдумда овоз бермоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Фатво маркази директори, муфтий Нуриддин Холиқназаров Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасида овоз берди

Навоий вилояти

Навоий вилоятида 70 мингдан ортиқ сайловчи овоз бериб бўлди. Соат 9:00 ҳолатига Навоий вилояти бўйича 71 455 нафар сайловчи сайлов участкаларига келиб, ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишди.

Вилоят бўйича 411 та референдум участкаси ташкил этилган ва овоз берувчилар сони 621 679 нафар. Шундан 18 225 нафари биринчи бор референдумда иштирок этмоқда. 8241 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган.

Жиззах вилояти

Жиззах вилоятида ҳам овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Фуқаролар эрта тонгдан овоз бериш жараёнида иштирок этмоқда. Улар орасида кексалардан тортиб ёш болали аёл ва эркакларни ҳам кўриш мумкин.

Маълумот учун, 4-Жиззах округ ҳудудидаги 1 та шаҳар ва 12 та туманда ташкил этилган жами 522 та референдум  участкаларида 785 494 нафар овоз берувчилар рўйхатга олинган.

Сайловда қатнашаётган давлат амалдорлари

Давлат арбоблари, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа машҳурлар ўз овозларини беришмоқда.

Бош вазир Абдулла Арипов референдумда овоз берди
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ҳам референдумда иштирок этиб, овоз берди
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов

Президент администрацияси аъзолари

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов овоз бермоқда
Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева
Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ҳам референдумда овоз берди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

Вазирлар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов референдумда оилавий иштирок этиб, овоз берди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров ҳам Андижон шаҳридаги 127-референдум участкасида овоз берди
Олий таълим ва инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков референдумда иштирок этди
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова референдумда иштирок этиб, овоз берди

Вилоятлар ҳокимлари 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 144-референдум участкасига бориб, биринчилар қаторида овоз берди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги 88-референдум участкасида овоз берди
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон шаҳридаги 15-референдум участкасида овоз берди
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Қарши шаҳридаги 4-референдум участкасида бўлиб, фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида жойлашган 260-референдум участкасида овоз берди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида жойлашган 51-референдум участкасида овоз берди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-референдум участкасида овоз берди

 

Мавзуга оид