Ўзбекистон | 19:09 / 02.05.2023
10058
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда микрочиплар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Германиянинг “Infoneon technologies” компанияси билан ҳамкорликда SIM-карталар, ID-карталар, пластик карточкалар, маиший техникалар ва ҳатто автомобиллар учун яримўтказгич модулларини маҳаллийлаштирмоқчи.
Бунда, Германия компанияси Ўзбекистон билан ноу-хао (тижорат сирлари)ни бўлишиши кўзда тутилмоқда.
Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Берлинда ўтаётган бизнес форум доирасида Kun.uz'га берган интервюсида айтиб ўтди.
“Корхона Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашади. Унинг қурилиш ишларини бошлаймиз ва ишлаб чиқаришни 2024 йил 1-чоракдан йўлга қўямиз”, – деди “Ўзелтехсаноат” раҳбари.