Жамият | 22:35 / 03.05.2023
22758
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда Spark дарахтга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди 

Катта тезликда ҳаракатланиш бахтсиз ҳодисага олиб келди. 

Фото: Видеодан кадр

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида Spark юқори тезликда ҳаракатланиб, дарахтга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Ҳодиса 30 апрель куни «Оби ҳаёт» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 27 ёшли фуқаро Spark автомобилини Ал-Беруний кўчасида катта тезликда бошқарган. Шундан сўнг бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Оқибатда автомобиль ичидаги 39 ёшли йўловчи ҳалок бўлган. 

Қайд қилинишича, 1 май кунги ҳолатга Урганч шаҳрида 14 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда 2 фуқаро ҳалок бўлган, 12 нафари жароҳатланган.  

Мавзуга оид