Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати Ўзбекистондаги Глобал сейсмик тармоқ станциясига ҳомийлик қилади
Жорий йилнинг 3 май куни Сан-Диегодаги Калифорния университети ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика Сейсмологик прогноз ва мониторинг маркази Жиззах шаҳрига яқин ҳудудда жойлашган Қорасойда янги замонавий сейсмик станция ўрнатилгани ҳақида маълум қилди.
Янги сейсмик станциянинг очилиш маросимида АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник ва фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Мухтор Муҳиддинов қатнашди.
Дунё бўйлаб 150 дан ортиқ станциядан иборат АҚШ Глобал сейсмик тармоғининг бир қисми сифатида ушбу станцияни АҚШ ҳукумати молиялаштиради.
У АҚШ Миллий илм-фан жамғармаси кўмагида Сан-Диегодаги Калифорния университети Халқаро акселерометрни жойлаштириш дастури доирасида техник хизмат кўрсатиш ва ўқитиш билан таъминланади. Ушбу станцияда тўпланган маълумотлар бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар, жумладан, олимлар, муҳандислар, талабалар ва кенг жамоатчилик учун мавжуд бўлади.
Станция Ўзбекистон ва Марказий Осиёда жаҳон сейсмик фаоллигини яхшироқ тушуниш учун яратилган. Станциядан олинган маълумотлар зилзилалар жойини аниқлаш ва улар келтириб чиқарадиган хавфларни камайтириш учун ишлатилиши мумкин, бу эса жамоат хавфсизлиги ва фундаментал фан учун муҳимдир.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025