Ўзбекистон | 14:02 / 06.05.2023
5575
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар 3 ойда электромобиллар импортига 55 млн доллар сарфлади

3 ойда 1 668 та электромобил импорт қилинган.

Фото: Статистика агентлиги

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 54,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1668 дона электромобил импорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1215 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг март ойида хорижий давлатлардан 882 дона электромобил импорт қилган.

Ўзбекистон 3 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1444 та;
— Ҳонгконг – 183 та;
— Германия – 27 та;
— Корея – 6 та;
— БАА – 5 та.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид