Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги «метан заправкада» Nexia-2 портлаб кетди
Машинага газ қуйилаётганда унинг баллони портлаган. Nexia-2 яроқсиз ҳолга келган, бир киши жароҳатланган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2023 йил 6 май куни соат 09:30 ларда Муборак тумани «Кончилар» МФЙ ҳудудида жойлашган «Автогаз» автомобилларга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Nexia-2 машинасининг баллонига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлган. Оқибатда машина яроқсиз ҳолга келган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган.
Машина яқинда бўлган бир нафар фуқаро енгил даражада тан жароҳати олган ва зудликда туман тиббиёт бирлашмасига юборилган.
Қайд этилишича, ҳозирда, ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025