Прокуратуранинг икки ходими пора беришда гумонланиб ушланди
Қўлга олинганлардан бири Бош прокуратура катта прокурори бўлса, яна бири Учтепа тумани прокуратураси терговчисидир.
6 май куни Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.лар жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида, процессуал тартибда ушланди.
Бош прокуратуранинг Kun.uz'га маълум қилишича, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура бундай тадбирлар прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимларидан тозалаш доирасида амалга оширилаётганини қайд этган. Шунингдек, терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ишнинг бошқа тафсилотлар ошкор этилмаслиги маълум қилинди.
Мавзуга оид
16:59 / 17.11.2024
Энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газчи ва ҳисобчи ушланди
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
22:39 / 13.11.2024