Ўзбекистон | 10:38 / 09.05.2023
3357
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Грозний ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент ва Грозний ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда Чеченистон ҳукумати раиси Муслим Хучиев маълум қилди, деб ёзмоқда Spot.

Хучиевнинг маълум қилишича, Vaynaxavia ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўртасида тегишли келишувга эришилган.

Келишув доирасида Uzbekistan Airways Россиядаги минтақавий вакили билан янги халқаро рейсни йўлга қўйиш ва парвозлар географиясини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, парвозлар Тошкентдан Грознийга ва ортга ҳафтасига икки марта амалга оширилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид