Бахмут атрофида AFP журналисти ҳалок бўлди
Украина шарқида Agence France-Press (AFP) агентлиги оператори Арман Солден ҳалок бўлди. Бу ҳақда агентлик твиттерида хабар берилган.
Солден Бахмут яқинидаги Часив Яр шаҳри атрофи ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган.
Журналистнинг ижтимоий тармоқлардаги постларидан келиб чиқилса, май ойи бошида у Бахмут ҳудудида бўлган. У Россия ҳарбийларининг шаҳарга зарбалари, шунингдек, шаҳарда қолган аҳоли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилган.
Россия ҳарбийлари Часив Ярни 9 май куни ўққа тутгани ҳақида шаҳар раҳбари Сергей Чаус хабар берган. У бу зарбалар вақтида бир киши ҳалок бўлганини маълум қилганди.
«Суспильне» нашри маълумотига кўра, Арман Солден Россиянинг Украинага босқини давомида ҳалок бўлган ўнинчи журналистга айланди.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024