Ўзбекистон | 12:02 / 10.05.2023
7237
1 дақиқада ўқилади

Давлат хизматчилари янги таҳрирдаги Конституция бўйича ўқитилади

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2023–2024 йилларда янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларини ўқитиш режасини тасдиқлайди:

алоҳида график асосида барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқитишни ташкил этиш;

давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг конституциявий маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва баҳолаш тизимини янги таҳрирдаги Конституцияга мослаштириш нуқтайи назаридан қайта кўриб чиқиш.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид