Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: Лондон Киевни Storm Shadow қанотли ракеталари билан таъминлади
Буюк Британия Украинага Storm Shadow узоқ масофали қанотли ракеталарини етказиб берди, деб хабар қилмоқда CNNюқори мартабали ғарб расмийлари маълумотларига таяниб.
Бу ракетанинг учиш масофаси 250 километрдан ошади, бу эса унга “Украина шарқидаги Россия назоратидаги ҳудудга чуқур зарба бериш имконини тақдим этади”, деб ёзади CNN.
Шу билан бирга, телеканал хабарига кўра, Украина вакиллари Буюк Британияни ракеталар фақат Украина ҳудудида қўлланилишига ишонтиришган.
Лондон ҳар доим Қримни Украина ҳудуди деб тан олиб келган, деб эслатган CNN, шунинг учун, эҳтимол, ракеталар яриморолдаги нишонлар учун ишлатилиши мумкин.
Буюк Британия Украинанинг ғарб иттифоқчилари орасида Киевни узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминлаган биринчи давлатга айланди.
Мавзуга оид
08:50 / 24.05.2025
Киев ва минтақага тунги ҳужум: жабрланганлар бор
10:11 / 17.05.2025
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим
09:01 / 01.05.2025
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда
18:50 / 24.04.2025