АҚШ хорижликлар учун ковидга қарши эмланиш талабини бекор қилди
12 майдан бошлаб АҚШга ҳаво йўли билан келган йўловчилардан коронавирусга қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиш талаб этилмайди. Бунга АҚШда ковид пандемияси сабабли фавқулодда ҳолат режимининг тугаши сабаб бўлди.
12 май куни Қўшма Штатлар мамлакатга ҳаво йўли орқали келаётган хорижлик фуқаролар учун коронавирусга қарши мажбурий эмлаш талабини бекор қилди. "Биз маъмурият федерал ходимлар, федерал ишчилар ва халқаро ҳаво йўловчилари учун мажбурий COVID-19 эмлаш талаби 11 майдан кейин бекор қилинишини билдирамиз", дейилади Оқ уйнинг 11 май, пайшанба куни эълон қилинган баёнотида.
АҚШ ҳукумати мамлакатга кирувчи хорижликлардан 2021 йил ноябр ойидан бошлаб тўлиқ COVID-19 вакцинациясини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишларини талаб қилган. Шу билан бирга, фақат АҚШ тиббий регулятори ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тасдиқланган вакциналар билан эмлаш сертификатлари қабул қилинди.
11 май куни АҚШда коронавирус пандемияси сабабли соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат расман тугатилди. Бу айрим тоифадаги шахслар учун бир қатор жуда муҳим оқибатларга олиб келади.
Фавқулодда ҳолат бекор қилиниши билан АҚШ ҳукумати муҳожирларни коронавирус пандемияси давридаги оғир вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатдан тезда чиқариб юбориш имкониятидан маҳрум бўлди. Марказий ва Жанубий Америкадан келган минглаб муҳожирлар энди АҚШга кўчиб ўтиш имкониятлари яхшиланганига умид қилмоқда. АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас муҳожирларнинг ёлғон умидларини йўққа чиқаришга уринди. “Чегара очилмаган”, деди у.
АҚШда соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилиниши автоматик равишда ижтимоий нафақаларнинг кенг миқёсда қисқаришини англатади. Бу, айниқса, кам таъминланган одамлар ва муҳтож оилалар фарзандлари томонидан қўлланиладиган Medicaid давлат тиббий суғурта дастурига таъсир қилади. Kaiser Family Foundation тадқиқот маркази ҳисоб-китобларига кўра, 24 миллионга яқин одам тиббий суғуртасидан маҳрум бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024