Артур Гулиев — каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон кубоги ғолиби
Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон кубоги Ўзбекистон жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Артур Гулиев 200 метрга каноэда эшкак эшиш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Бугун, 16 май куни чемпион Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
«Ажойиб ҳиссиётлар. Жиддий кураш бўлди — жаҳон ва олимпия чемпионлари ҳам бор эди. Айнан олтин медаль билан қайтганимиз хурсанд қилади. Бу — катта муваффақият. Ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак», — дейди Гулиев Kun.uz билан интервьюда.
Байдарка ва каноэ бўйича Ўзбекистон жамоаси бош мураббийи Александр Пономарёв бу турнир Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини бажаришини таъкидлади: «Мусобақада спортчиларимизни текшириб олдик. Асосий мақсадимиз — Осиё ўйинлари, Италия ва Германиядаги жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан ўрин олиш.
70га яқин мамлакатдан спортчилар иштирок этишди. Олтин медаль билан қайтганимиз ёқимли. Бу — биринчи босқич. Иккинчи босқичда бошқа спортчиларимиздан ҳам фойдаланамиз. Барча шогирдларимда потенциал бор. Шунчаки яхши тайёрланиш ва рақиблардан қўрқмаслик керак».
Ўзбекистон Rowing Canoe федерацияси раиси ўринбосари Татьяна Маматқулова жамоага ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирди: «Артур — ёшлар ўртасидаги олимпиада совриндори, бир неча бор Осиё мусобақаларида ҳам ғолиб бўлган. Бу сафар у ҳаммамизни жаҳон кубоги ғолиблиги билан хурсанд қилди.
Бу турнир сентябрда Хитойда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини бажарди. Бизга ёрдам берган федерацияга, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдирамиз».
Ёш спортчи Динара Жўраева биринчи бор катта мусобақада қатнашганини ва бу унга яхши тажриба бўлгани ҳақида гапирди: «Бу катталар ўртасидаги биринчи мусобақам бўлди. Бироз етмай қолди — 4-ўринни олдим. Июл ойида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлади. Ўшанда медаль олиб келишга ҳаракат қиламан».
Мухбир — Аъзамжон Иззатиллаев,
Тасвирчи ва монтаж устаси — Боймирза Халилов
Мавзуга оид
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
23:00 / 23.10.2024