Жаҳон | 15:00 / 16.05.2023
24194
5 дақиқада ўқилади

Киевга тунги ҳужум ва Донбасс шимолидаги ҳарбийлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 446-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Лукашенко 9 майдан буён илк бор Минскда жамоатчиликка кўриниш бериб, 13 май куни Брянск областида «тўртта ҳаво кемаси уриб туширилгани» туфайли Беларус қўшинлари юқори жанговар шай ҳолатда тургани ҳақида маълум қилди.
  • Брянск области губернатори томонидан эълон қилинган расмий версияга кўра, 13 май куни фақат битта Ми-8 вертолёти қулаган. Аммо 15 май куни Стародубск округи раҳбарияти Су-34 самолёти учувчисини қидиришда ёрдам сўраб аҳолига мурожаат қилди.
  • Луҳанск шаҳри марказида портлаш содир бўлди. «ЛХР» ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Игор Корнет яраланган. «Украинская правда» ўз манбасига асосланиб хабар беришича, портлаш Украина хавфсизлик хизматлари томонидан уюштирилган.
  • РФ мудофаа вазирлиги катта масофага ҳаракатланувчи Storm Shadow ракетаси уриб туширилгани тўғрисида илк бор хабар берди. Ракета айнан қачон ва қаерда уриб туширилганига аниқлик киритилмаган. Украина ҳам, Украина қуролли кучлари учун бундай ракеталарни етказиб берган Буюк Британия ҳам ҳозирча бу маълумот юзасидан изоҳ бермади.
  • Путин хорижликларга Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки учун РФ фуқаролигини олишга рухсат берди.
  • The Washington Post Пентагоннинг сиздирилган махфий ҳужжатларига таянган ҳолда Евгений Пригожин Киевга украин ҳарбийлари Бахмутни тарк этиши эвазига Россия қуролли кучларининг позицияларини ошкор этишни таклиф этгани ҳақида хабар берди. Кремлдагилар буни «навбатдаги ҳазил» деб атади.

Оккупация остидаги Ясиноватаяда зарба оқибатлари

Ясиноватая Донецкдан 25 километр масофада жойлашган. Россия қўшинлари томонидан босиб олинган област маркази каби 2014 йилдан буён оккупация остида қолмоқда. 15 май тонгида Ясиноватая ўққа тутилди. Аннексия қилинган «ДХР»нинг Москва томонидан тайинланган ҳукумати ҳужумда Украина қуролли кучларини айблади; Украина бу баёнот юзасидан изоҳ бермади. Ясиноватая мэриясига кўра, зарба оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, яна саккиз киши яраланган.

Ясиноватая ўққа тутилиши чоғида яксон этилган автомобил
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ясиноватаяда яшовчилардан бири отишма остида қолган кўп квартирали уй подъездида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
62 ёшли Володимир Копитков Ясиноватаяга ракета зарбаси оқибатида шикастланган квартирасида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Херсонга зарба берилиши 

Россиялик ҳарбийлар 15 май куни дронлар воситасида Херсонга ҳужум қилди. Маҳаллий мактаб зарба остида қолган — том ва деворлар вайрон бўлган. Маҳаллий расмийларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Svitlana Horieva / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевга тунги ҳужум

Киев расмийлари 16 майга ўтар кечаси шаҳарга ракета ва дронлар билан ёппасига ҳужум уюштирилгани тўғрисида хабар берди. Оболонс, Шевченково, Соломенск ва Дарницкий районларида ракета парчалари қулаган, бунинг оқибатида уч киши тан жароҳати олган.

Украина қуролли кучлари ҳаво қўмондонлиги хабар беришича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари шаҳар томонидан учирилган барча 18 ракета - 6 та «Кинжал», 9 та «Калибр» қанотли ракеталарини, «Искандер» ва С-400 комплексларидан йўлланган учта ракетани, 6 та «Shahed-136/131» дронлари ва учта разведка дронини уриб туширган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари 

Донецк областидаги (айнан қаерлиги маълум эмас) йўлда украин ҳарбийларига салом йўллаётган тинч аҳоли вакили
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК ҳарбий техникаси шиддатли жанглар кетаётган Бахмутдан 13 километр масофадаги Часив Яр шаҳрида ҳаракатланмоқда
Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийлари россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини ўққа тутмоқда. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярга кўра, Россия қўшини Бахмут атрофига десант-штурм отрядларини олиб келмоқда, аммо Украина ҚК шаҳарни ҳимоя қилишда давом этмоқда. Украина ҚК қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский «Бахмут мудофааси амалиёт давомидаги илк муваффақиятли юриш ҳаракатлари» ҳақида хабар қилди.
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Украинанинг турли нуқталаридан суратлар

Уруш қурбони бўлган француз журналистининг Киевдаги хотира кечаси

Agence France-Presse (AFP) видеожурналисти Арман Солдин 9 май куни Часив Яр атрофи ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлди. 32 ёшли Солдин Украинага 2022 йил 25 феврал куни келган ва шундан буён мамлакат шарқи ва жанубидаги фронтда узлуксиз фаолият олиб бораётганди. Солдин — Россия-Украина уруши даврида ҳалок бўлган ўнинчи журналист бўлди.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид