Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 26 июлда янги гаджетлари тақдимотини ўтказади
Компания бу сафарги тақдимоти вақтига ўзгартириш киритди. Samsung бунгача янги гаджетларининг ёзги тақдимотини август ойида ўтказиб келаётганди.
Samsung компанияси янги гаджетларининг навбатдаги тақдимотини 26 июлда ўтказади. Бу ҳақда инсайдер Ice Univerce хабар берди.
Қайд этилишича, компания Samsung Galaxy З Fold5 букланадиган смартфони, Samsung Galaxy Tab S9 планшети ҳамда Galaxy Watch6 ақлли соатини оммага намойиш қилади. Янги қурилмаларнинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот тақдим этилмаган.
Samsung ёзги янгиликларини одатда август ойида намойиш этиб келарди. Бу гал компания тадбирни бир муддат эртароқ ўтказишга қарор қилгани айтилмоқда.
Аввалроқ компания Z ҳарфига ўхшаб букланадиган смартфонни ҳам тақдим этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
15:25 / 24.03.2025