Жаҳон | 14:40 / 19.05.2023
20703
5 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб зарбалар ва Қримда издан чиқиб кетган поезд. Уруш суратлари

Киев ўққа тутилиши ортидан ҳосил бўлган тутун. Reuters / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 449-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини 18 майга ўтар кечаси Украинанинг бир қанча областларини, жумладан, Киев ва Одессани ўққа тутди. Украина қуролли кучлари 30 ракетадан 29 таси уриб туширилганини маълум қилди. Пойтахтда жабрланганлар йўқ, Одессада тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши — Харкив яқинидаги посёлкага ҳужум қурбонига айланган.
  • Пентагоннинг хабар қилишича, Киевда 16 май куни ракета зарбасидан шикастланган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини тузатишга муваффақ бўлинган ва у ҳозирда тўлиқ ишчи ҳолатида.
  • Аннексия қилинган Қримда ғалла ортилган поезд релсдан чиқиб кетди. ОАВ портлаш ҳақида хабар берган. Қрим темирйўллари хабарига кўра, ҳодиса «ташқи аралашув натижасида» рўй берган. Ҳодиса теракт сифатида баҳоланиб, жиноят иши қўзғатилган.
  • Россиянинг Белгород области губернатори Вячеслав Гладков хабар беришича, чегарадаги ҳудудлар ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлган. У ҳужумда Украина қуролли кучларини айблаган, Украина томони бу маълумот юзасидан изоҳ бермаган.

Украина шаҳарлари бўйлаб зарбалар

18 майга ўтар кечаси Россия қўшини Киев, Херсон, Винница, Хмелницкая, Одесса, Харкив ва Житомир областлари бўйлаб навбатдаги зарбалар сериясини амалга оширди. Одессада тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлиб, икки киши яраланган. Харкив областида ҳам бир киши ҳужум қурбони бўлган. Киевда уриб туширилган ракета парчалари тушиши оқибатида гаражлар кооперативида ёнғин чиққан, Херсонда хусусий турар жой биносига зарба келиб тушган.

РФ мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари тунда «хорижда ишлаб чиқарилган қуроллар ва техникаларнинг йирик омборлари бўйлаб, шунингдек душманнинг захираларига юқори аниқликда ҳаракатланувчи қуроллар билан гуруҳли зарбалар бергани»ни маълум қилди. Вазирликка кўра, «зарбалардан мақсадга эришилган».

Қуйида ҳужумга учраган шаҳарларда зарба оқибатлари акс этган суратлар.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Киев осмонида россияликлар ракетасини уриб туширмоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Киевлик полициячи гаражлар кооперативи ҳудудига қулаган россияликлар ракетаси парчаларини кўздан кечирмоқда.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик полициячи ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган россияликларнинг қанотли ракетаси парчаларини кўздан кечирмоқда. Киев
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Харкивдан 18 километр шимоли-шарқда жойлашган Циркуни посёлкасига россияликлар ракетаси қулашидан ҳосил бўлган ўра
Reuters / Scanpix / LETA
Циркунида ҳалок бўлган кишининг жасадини олиб чиқаётган қутқарувчилар
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Одессалик киши шаҳар ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган саноат биноларидан бирининг харобалари устида
Nina Liashonok / Reuters / Scanpix / LETA
Зарба оқибатида шикастланган саноат зонасидаги бино. Одесса
Press Service of the Operational Command South of the Ukrainian Armed Forces / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутдаги Украина қуролли кучлари жангчилари

Украинлар зирҳли транспортёри (БТР) Бахмутнинг жанубий чеккасида ҳаракатланмоқда
Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ҚК 28-бригадаси жангчиси олдинги чизиқдаги топшириққа йўл олишдан олдин техникани текширмоқда
Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик аскарлар ракеталарни «Град» баравар ўт очиш реактив тизимига юкламоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украинларнинг «Град» тизимидан ўт очилиши
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Оккупация остидаги Қримда диверсия  

Симферопол — Севастопол участкасида релсдан чиқиб кетган вагонлар. 18 май тонгида Боғчасарой яқинида (бошқа маълумотларга кўра — Чистенкое қишлоғи атрофида) темирйўлда портлаш рўй берган. Ғалла ортилган саккиз вагон релсдан чиқиб кетган, шундан бештаси ағдарилган, 50 метрлик темирйўл полотноси шикастланган. Бу участкада ҳаракат 19 май куни кечгача тўхтатилган, жабрланганлар ҳақида хабар қилинмаган. Ҳодиса теракт деб баҳоланиб, жиноий иш қўзғатилган.
Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид