Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Қозоғистонда «КамАЗ» ва Toyota Ipsum автомобили иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна икки йўловчи шифохонага етказилди.
Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди.
20 май куни Дўссор-Кўлсари-Бейнеу автомобил йўлининг 133-километрида Toyota Ipsum ва «КамАЗ» автомобиллари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса оқибатида Toyota автомобили ёниб кетган, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Икки йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

«Жабрланганларнинг шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирча улар Ўзбекистон фуқаролари экани маълум. Йил бошидан буён Toyota русумли автомашина ҳайдовчисига нисбатан 10 та баённома тузилган. Улар тезликни оширганлик учун 8 та, хавфсизлик камарини тақмаганлик учун иккита баённома белгиланган», — деди Атирау вилояти Полиция департаменти қошидаги патрул полицияси ротаси командири Адилбек Шахметов.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
21:27 / 23.05.2025