Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йил ОТМларга қабул қачондан бошланиши маълум қилинди
ОТМларнинг бакалавриат босқичига бу йилги қабул 20 июндан бошланиб 20 июлгача давом этади.
Бу ҳақида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори Мажид Каримов халқаро пресс клубнинг қабул масалаларига бағишланган сессиясида маълум қилди.
“Бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий ижодий имтиҳон топширувчи абитуриентлар эса 10 июлгача ҳужжатини топшириб бўлиши керак”, деди Мажид Каримов.
Шунингдек, агентлик директори абитуриентларда таълим йўналиши билан бирга таълим шаклини танлаш имкони ҳам борлигини маълум қилди.
“Илгари ҳар бир абитуриент 5 тагача йўналиш танлаши мумкин эди ва бу йўналишлар бир таълим шакли доирасида чекланарди. Масалан, кундузги таълим шаклини танласа, 5 та йўналиш ҳам айнан кундузги бўлиши керак эди. Кечкини танласа, ҳаммаси кечки шаклда бўлиши керак эди. Энди абитуриент исталган таълим йўналиши билан бирга исталган таълим шаклини ҳам танлаши мумкин”, деди Мажид Каримов.
Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда таълим шакллари 4 тани (кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий) ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентларга таълим йўналишлари билан бирга таълим шаклларини ҳам танлаш имкони президент қарори билан 2022 йилги қабулдан амалга киритилган.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
16:09 / 13.05.2025
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади
19:09 / 12.05.2025
Камбағал оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади
15:42 / 12.05.2025