Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ 3 вилоятда қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказади
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 3 вилоятда қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23-25 май кунлари Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари куч ва воситалари билан ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур ўқув машқи ўтказиладиган ҳудудда шартли ёнғин, авария ва эвакуация тадбирлари ташкил этилиши мўлжалланган.
«Тадбирлар вақтида ваҳима қилмаслик, шунингдек, тадбирларни оммавий ахборот воситалари (интернет тармоқлари) орқали нотўғри талқин қилиб ёритмасликларини сўраб қоламиз», дейилади ФВВ маълумотида.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
16:35 / 06.04.2025