Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Наманганда бир ой давом этадиган гуллар фестивали бошланди
21 май куни Наманган шаҳрида 62-марта ўтказилаётган Гуллар фестивалининг очилиши маросими бўлиб ўтди. Авваллари уч кун ёки бир ҳафта давом этган фестивал бу йил бир ой давом этади.
Фестивал гулларга бурканган машиналар парадидан бошланди. Наманган халқаро аэропортидан йўлга чиққан машиналар кортежи Ислом каримов, Амир Темур кўчалари бўйлаб Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғигача ҳаракатланди ва кортеж етиб келиши билан байрамнинг тантанавор очилиш маросими бўлиб ўтди.
Фестивал авваллари фақат Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғда бўлиб ўтар эди. Бу гал байрамнинг бир қисми Афсоналар водийси тематик паркига ҳам кўчирилди.
Мутасаддиларнинг айтишича, Наманган шаҳри бўйлаб ва байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлар ва конструкцияларга 200 турдаги 30 миллион донадан ортиқ гул кўчатлари экилган.
Гуллардан тайёрланган конструкцияларда ўзига хос дизайн намуналарини кўриш мумкин. Олдинда маданий тадбирлар, ярмаркалар, мусобақалар бўлиши режалаштирилган. Фестивал 21 июнгача давом этади.
Қуйида – Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати тақдим этган суратлар.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025