Жаҳон | 18:36 / 25.05.2023
23401
2 дақиқада ўқилади

РФ мудофаа вазирлиги: украин катерлари «Иван Хурс» кемасига ҳужум қилди

Вазирлик бир дрон йўқ қилингани акс этган видеони намойиш этган. Лекин кейинроқ иккинчи дрон кемага етиб боргани акс этган видео тарқалди.

Фото: Видеодан кадр

РФ мудофаа вазирлиги 24 май тонгида украинларнинг денгиз дронлари Қора денгиз флоти таркибидаги «Иван Хурс» кемасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, барча дронлар йўқ қилинган, кема шикастланмаган.

Россия томони баёнотига кўра, ҳужум эрталаб 5:30 ларда, Босфор бўғозидан 140 километр шимоли-шарқда, россияликларнинг «Иван Хурс» кемаси «Турк оқими» ва «Мовий оқим» газ қувурлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларни бажараётганида содир бўлган.

Вазирлик матбуот хизматига кўра кемага учта дрон ҳужум қилган. Уларнинг барчаси «Россия кемасининг стандарт қуролларидан очилган ўт орқали йўқ қилингани» айтилган.

Аммо 25 май куни ижтимоий тармоқларда бошқарувчисиз катерлардан бири барибир кемагача етиб боргани акс этган видео тарқалди.

Бу видео орқали кемага қанчалик шикаст етганини аниқлаб бўлмайди.

РФ мудофаа вазирлиги эса кема омон қолганини исботловчи далил тақдим этмаган.

Мавзуга оид