“Ҳеч қандай зўравонлик жазосиз қолмаслиги керак” — Саида Мирзиёева
Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизчани ваҳшийларча ўлдирган хавфли рецидивист жиноятчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганига муносабат билдирди.
“Ҳа, бу жазо қизалоқнинг ота-онаси тортаётган азобларни юмшатмайди, йўқотишлар ўрнини қоплай олмайди. Аммо бу – жамоатчилик назорати остида қабул қилинган адолатли суд қароридир. Ҳеч қандай зўравонлик жазосиз қолмаслиги керак. Қонунлар нафақат жазолаш, балки бундай даҳшатли жиноятларнинг олдини олиш учун ҳам ишлаши керак”, – дея ёзди Мирзиёева ўз Telegram-каналида.
Бугун, 26 май куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди қизалоқни аввалига зўрлаб, кейин ўлдирган қотилга умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
У Жиноят кодексининг маъмурий назорат қоидаларини бузиш, номусга тегиш, қасддан одам ўлдириш ва бошқа моддаларида айбдор деб топилди. Судланувчи ўта хавфли рецидивист дея белгиланди.
Жамоатчиликни жунбушга келтирган воқеа шу йил 31 январида Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида рўй берган эди. Мактабга кетган қиз уйига қайтиб келмаганди. Кейинроқ маълум бўлишича, қотил унинг қўшниси бўлган, қиз яшаган уйда муқаддам устачилик қилган.
Мавзуга оид
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
18:37 / 30.10.2024