Жаҳон | 13:55 / 26.05.2023
5359
2 дақиқада ўқилади

Маскнинг компанияси мия чипларини одамларда синаб кўришга рухсат олди

Neuralink лойиҳаси минглаб электродларни инсон миясининг ташқи юзасига жойлаштириш имконини беради. Клиник синовларда қатнашишни хоҳловчиларни қабул қилиш яқин кунларда бошланади.

Фото: Reuters

Илон Маскнинг мия чиплари ишлаб чиқарувчи Neuralink компанияси клиник синовларни ўтказишга рухсат олди. Neuralink 26 май, жума куни Twitter’даги саҳифасида: «Биз FDA (Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси) рухсатномасини олганимизни мамнуният билан эълон қиламиз», — деб ёзди.

Хабарда Neuralink технологияси кўпчиликка ёрдам беришига ишонч билдирилган. Компания, шунингдек, биринчи клиник синовларда иштирок этишни хоҳловчиларни олиш ҳали бошланмаганини, бироқ қўшимча маълумотлар яқин вақт ичида оммага эълон қилинишини билдирди. 

Март ойи бошида Reuters Neuralink’нинг амалдаги ва собиқ ходимларига таяниб, FDA Маск ва унинг компаниясига чипларни одамларда синаб кўриш сўровини рад этгани ҳақида хабар берди. Шундан сўнг агентлик тажрибалар ўтказишдан олдин компания ҳал қилиши керак бўлган ўнлаб муаммоларни санаб ўтди. 

Neuralink - Маскнинг нейрочипларни ишлаб чиқиш компанияси. У мия сигналларини Bluetooth орқали узатиш имконини беради. Шу тариқа, унинг ёрдами билан компьютер ёки смартфонни бевосита бошқариш мумкин бўлади. Қабул қилувчи капсула эшитиш воситаси каби қулоқ орқасига ўрнатилади деб тахмин қилинади. Электродлар ундан мияга ўтади. Ҳаммаси бўлиб, мияга 1500 тагача электрод жойлаштирилади, уларнинг ҳар бири инсон сочидан тўрт баробар юпқароқдир. 

Мавзуга оид