Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимкентда иш ҳақини ололмаган ўзбекистонликларга пули ундириб берилди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида иш ҳақини ололмай келаётган ўзбекистонликларга пуллари ундириб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Чимкент шаҳридаги иш берувчи вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларнинг иш ҳақини бермасдан ишлатган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги вакилига иш ҳақини ундириб бериш мақсадида мурожаат қилинган.
Мурожаатга асосан, иш берувчи билан музокара ўтказилиб, фуқароларнинг 6800 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик маоши ундириб берилган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025