Жаҳон | 17:26 / 30.05.2023
18145
4 дақиқада ўқилади

Киевга бир кунда икки бор ҳужум ва Донбассдаги дронлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 460-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Киев яна бир бор ҳаво ҳужумига учради — Киев шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг маълумотига кўра, бу май ойидаги 16-ҳаво ҳужуми бўлди. У ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари россияликларнинг 40 та дрони ва қанотли ракеталарини уриб туширганини маълум қилган. Ракеталардан бирининг парчаси қулаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлган.
  • Белгород областидаги бир қанча аҳоли яшаш манзиллари ўққа тутилди. Графовка қишлоғида тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлди.
  • Украина Олий радаси Ғалаба кунини 8 майга кўчирди.
  • Россияда ҳарбий ҳолат тўғрисидаги қонун ўзгартирилди. Энди аннексия қилинган ҳудудларда сайловлар ўтказилиши, шунингдек одамлар депортация қилиниши мумкин.

Киевга янги ҳаво ҳужуми

Россия қўшинлари 29 май кунига ўтар кечаси ва тонгда Киев бўйлаб навбатдаги ракета зарбаларини йўллади — бу Украина пойтахтига ой бошидан буён уюштирилган 16-ҳужум бўлди. Киев шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг маълум қилишича, аввалига тунда 29 та дрон учиб келган, олти соат ўтиб «Искандер» тизимларидан баллистик типдаги 11 та ракета билан зарба берилган - барча нишонлар уриб туширилган. Аммо бир қанча районларда уларнинг парчалари қулаган. Шаҳар мэри Виталий Кличкога кўра, бир киши яраланган.

Киев осмонидан дрон ва ракеталарни қидириш жараёни
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар ракеталаридан бирининг Киев устида портлаши
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Дым и следы от российских ракет над Киевом
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Ҳаво тревогаси чоғида метрога яширинган киевликлар
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликларнинг уриб туширилган ракетасини кўздан кечираётган полициячилар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Торецк ўққа тутилиши оқибатлари

Украина назоратидаги Торецк шаҳри Россия қўшини эгаллаб олган Бахмут шаҳридан тахминан 30 километр масофада жойлашган. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг маълум қилишича, 29 май тонгида РФ армияси Торецкка ФАБ-250 авиабомбаси билан зарба берган — автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва кўп қаватли уй шикастланган. Кечга яқин Кириленко тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яраланган.

Россияликлар авиабомбаси тушган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида яксон бўлган автомобиллар
Донецк области раҳбари Павел Кириленконинг матбуот хизмати
Россия авиабомбаларидан бири тушган жойда ҳосил бўлган ўра
Донецк области раҳбари Павел Кириленконинг матбуот хизмати
Авиабомбадан вайрон бўлган «заправка»нинг кўриниши
Донецк области раҳбари Павел Кириленконинг матбуот хизмати

Донецк областидаги олдинги чизиқда дрон учираётган украиналик аскарлар

Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари

«Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин 21 май куни Бахмут тўлиғича РФ кучлари назоратига ўтганини эълон қилганди. Аммо Украина ҳукумати шаҳар чеккаларида ва унинг атрофида ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилаётганини маълум қилган.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Украинанинг турли ҳудудларидан суратлар

Мавзуга оид