Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза йиғими миқдори оширилишини маълум қилди
17 июндан бошлаб АҚШ ҳукумати виза йиғими миқдорини оширмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Уларга кўра, АҚШ туристик ва ишбилармонлик визалари (B1, B2 ва BCC) ҳамда талаба визаси ва алмашув бўйича меҳмон визалари каби ариза талаб қилмайдиган бошқа ноиммиграцион визалар нархи 160 доллардан 185 долларгача оширилади.
Вақтинчалик ишчилар (H, L, O, P, Q ва R тоифалари) учун петиция асосидаги бошқа ноиммиграцион визалар учун виза йиғимлари 190 доллардан 205 долларгача кўтарилади.
Давлат департаменти баёнотида ноиммиграцион визалар учун тўловлар консуллик хизматлари нархига асосланиши тушунтирилди.
Аксарият визалар учун виза йиғими миқдори охирги марта 2012-2014 йилларда янгиланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025