Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Чимкент-Тошкент-Хўжанд иқтисодий коридорини ривожлантиришга кўмаклашади
ОТБ Чимкент-Тошкент-Хўжанд иқтисодий коридорини ривожлантириш мақсадида тажриба алмашинувига кўмаклашади.
Жорий йилнинг 15-19 май кунлари Батуми шаҳрида (Гуржистон) ОТБ ва Гуржистон ҳукумати томонидан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон божхона ва транспорт тузилмалари вакиллари учун Чимкент-Тошкент-Хўжанд иқтисодий коридорини ривожлантириш мақсадида минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ўқув дастури ташкил этилди.
Тадбирда чегараларни кесиб ўтиш тартибини соддалаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш учун халқаро стандартларни қўллаш бўйича тажриба алмашилди.
Дастур доирасида иштирокчилар Гуржистон ва Туркия ўртасида жойлашган Сарп-Сарпи чегара ўтиш пункти ва Аджара минтақасидаги қуритилган меваларни қайта ишлаш заводига ташриф буюришди.
Ўқув дастури иштирокчиларига боғдорчилик маҳсулотларини қайта ишлашда халқаро стандартларни қўллаган ҳолда юк ва йўловчилар оқими учун чегарани кесиб ўтиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Мавзуга оид
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
15:43 / 20.11.2024