Фан-техника | 11:49 / 01.06.2023
64544
2 дақиқада ўқилади

Toyota АҚШда электромобиль ишлаб чиқаради

Фото: Toyota

Toyota компанияси 2025 йилдан Жоржтаун шаҳридаги (Кентукки штати) Toyota Motor Manufacturing заводида электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

«Бу Кентуккини электромобиллар маркази сифатида тарғиб қиладиган ақл бовар қилмас янгилик», — дейди штат губернатори Энди Бешир.

Бу Тoyota’нинг АҚШда ишлаб чиқарадиган уч қатор ўриндиқли илк йўлтанламас электромобили бўлади. 

«Уч қатор ўриндиқли йўлтанламаслар бозори ва уларнинг электрга ўтиши гувоҳи бўлаётганимиздек кенгайишда давом этмоқда. Одамларнинг кўпроқ электромобилларга ўтаётганини ҳам кўриб турибмиз», — дейди Toyota Kentucky президенти Сюзан Элкингтон.

Кентуккидаги заводда электройўлтанламасни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида компания ўзининг Шимолий Каролинадаги аккумулятор ишлаб чиқариш заводи инфратузилмаси учун қўшимча сармоя киритилишини ҳам маълум қилган.

2021 йилда Toyota Кентуккидаги завод ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва 2025 йилда электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 461 млн доллар сармоя киритилишини эълон қилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид