Жамият | 17:43 / 01.06.2023
20409
1 дақиқада ўқилади

Водий вилоятлари айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатиляпти

Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, электр таъминотидаги узилишлар секундига 24 метр эсаётган кучли шамол туфайли юз беряпти.

«Шу сабабли хавфсизликни таъминлаш мақсадида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги айрим электр тармоқлари вақтинча тармоқдан ажратилди», дейилади расмий маълумотда.

Бунинг натижасида бир нечта насос станциялар, аҳоли ҳамда юридик истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатиляпти.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланиши айтилган.

Мавзуга оид