Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятида Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Ҳодисага ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.
4 июн куни соат тахминан 7:20 атрофида Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳудудида Damas автомашинаси дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси «Майданак-Қизилтепа» автомобил йўлининг Кон қишлоғи «Каттаўра» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 38-километрида рўй берган. Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида машина йўлдан чиқиб кетиб, дарага ағдарилган.

Натижада автомашинада бўлган 3 киши воқеа жойида вафот этган, яна 3 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман шифохонасига юборилган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб бориб, қутқарув ишлари амалга оширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025