Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Matiz ва Ladа тўқнашуви оқибатида икки киши жароҳатланди
Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Ladа билан тўқнашди.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки ҳайдовчи жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2 июн куни соат 05:00 ларда Тошкент металлургия заводи қаршисида 2007 йилда туғилган Б.Ш. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳаракатсиз турган 26 ёшли Ж.Ш. бошқарувида бўлган Ladа билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Аниқланишича, Matiz’ни автомашина бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган 16 ёшли вояга етмаган фуқаро ҳайдаб кетаётган бўлган.
ЙТҲ оқибатида Matiz ҳамда Ladа ҳайдовчилари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025