Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади
Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
5-9 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Иш ҳафтаси охирига бориб, кундузи ҳаво +37...+40 даражагача, 5-6 июнда республиканинг шимолида, 6-8 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+42 даражагача исийди.
Бундай ҳарорат июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир. Аммо 2021 йил июнь ойининг биринчи ўн кунлигида марказий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати +41...+43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса +44...+46 даражагача кўтарилган.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу ҳафтада асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 7-8 июнда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Пойтахтда 5-9 июнь кунлари ҳаво кам булутли бўлади, шамол шарқий йўналишда эсади. Ҳарорат ҳафта бошида +35...+37 даража бўлади, ҳафта охирига бориб +38...+40 даражагача кўтарилади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025