Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлик гувоҳномасини беришнинг янги тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Адвокатлик гувоҳномаси адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан 10 йилга берилади.
Талабгор адвокатлик тузилмасига қабул қилингандан сўнг адвокатлик гувоҳномасини олиш учун аризани “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали электрон шаклда адлия органига юборади.
Адвокатлик гувоҳномасини бериш учун тўлов ундирилмайди. Ариза юборилгандан сўнг 2 иш кунида адвокатлик гувоҳномаси берилади. Адвокатлик гувоҳномаси тайёр бўлиши билан талабгорга ахборот тизими орқали реал вақт режимида хабарнома юборилади.
Талабгорга адвокатлик гувоҳномасини бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади: талабгор адвокатлик тузилмасини ташкил этмаган ёки мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига қабул қилинмаган бўлса; талабгор адвокат қасамёдини қабул қилмаган бўлса.
Адвокатлик гувоҳномаси ундаги махсус QR-кодни сканерлаш имкони бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келганда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Адвокатлик гувоҳномаси ундаги махсус QR-код (матрик штрихли код) тасвири яроқсиз ҳолатга келишининг олдини олиш имконини берадиган технологияда тайёрланиши таъминланади.
Адвокатлик гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
- адвокатнинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарганда, унинг лицензияси қайта расмийлаштирилгандан сўнг;
- адвокат бошқа адлия органи жойлашган ҳудудда рўйхатдан ўтган адвокатлик тузилмасига кирганда;
- адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
- адвокатлик гувоҳномаси йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда.
Мавзуга оид
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:15 / 19.04.2025
Хорижий фуқароларга тўлов эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади
23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
12:04 / 19.03.2025