Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Молдовани беқарорлаштиришга уринишлар туфайли санкциялар киритди
АҚШ Молия вазирлиги йил бошида Молдовада вазиятни беқарорлаштиришга уринишда иштирок этган бир гуруҳ россияликларни маълум қилди. Аввалроқ Европа Иттифоқи Молдовадаги беқарорлик учун санкциялар жорий этган эди.
АҚШ "Россия ҳукуматининг Молдовада беқарорлик ва ёмон таъсир кўрсатиш кампанияси" учун масъул бўлган 7 нафар Россия фуқаросига қарши санкциялар киритмоқда. Бу ҳақда 5 июн, душанба куни АҚШ Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган пресс-релизда айтилади.
Жазо чоралари жорий этилган шахслар молия идораси томонидан "Россия разведкаси билан боғлиқ зарарли таъсир гуруҳининг етакчи аъзолари" сифатида тасвирланган, улар бошқа мамлакатлар "фуқароларининг қўрқувидан фойдаланишга" ва "қонуний сайланган ҳукуматларни беқарорлаштиришга" ҳаракат қилмоқда.
“Бугун жорий этилган санкциялар Россиянинг демократияни беқарорлаштиришга қаратилган яширин ҳаракатларига ойдинлик киритади”, деди АҚШ молия вазири ўринбосари Брайан Нелсон. 2023 йил бошида Молдова ҳукуматини беқарорлаштириш мақсадида тил бириктирган гуруҳ раҳбари, Вашингтонга кўра, рўйхатдаги Константин Сапожниковдир.
Чеклов остига тушган шахсларнинг АҚШга кириши тақиқланади ва уларнинг ушбу мамлакат ҳудудидаги барча мол-мулки мусодара қилинади. Америка фуқароларига улар билан бизнес қилиш тақиқланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025