Ўзбекистон | 13:34 / 07.06.2023
10565
1 дақиқада ўқилади

Қаршидаги бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди

Ерқўрғон бозори ҳудудида жойлашган дўконнинг 210 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Видеодан кадр

Қарши шаҳрида жойлашган бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тўғрисида расмий маълумот тақдим этди.

Бугун, 7 июн куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Ерқўрғон бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. Шунингдек, қўшимча равишда 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида иккинчи қаватда жойлашган дўконнинг 210 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид