Жамият | 19:00 / 07.06.2023
22410
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Туронбанкнинг барча офислари қуёш панеллари билан тўлиқ қопланди!

Фото: Туронбанк

Статистик маълумотларга қараганда, сўнгги олти йилда Ўзбекистон аҳолиси 12 фоизга, саноат корхоналари 2 баробарга ортиб, 45 мингдан 100 мингтагача кўпайган. Натижада, электр энергияга бўлган талаб 35 фоизга ошиб, ҳар йилига бу кўрсаткич 6 фоиздан ўсиб бормоқда. Айниқса, кутилмаган иқлим ўзгаришлари оқибатида ҳавонинг қишда жуда совуқ, ёзда эса аномал иссиқ бўлиши, республика иқтисодиёти ва аҳолиси томонидан электр энергия ва табиий газга бўлган эҳтиёжнинг кескин ортишига олиб келяпти.

Мазкур долзарб масаланинг айни шу жиҳатларини инобатга олган ҳолда давлат раҳбарининг парламентга мурожаатномасида ҳам бир неча бора «яшил энергия»га ўтиш, яъни муқобил энергия манбаларини жадаллик билан жорий этиш вақти келгани таъкидланганди. Бу эса биринчи навбатда, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ва тадбиркорлик биноларининг том қисми, саноат зоналари, автотураргоҳлар ва йирик сув иншоотлари ҳудудларида қуёш панелларни ўрнатиш билан боғлиқ эди.

Ушбу ташаббусдан келиб чиққан ҳолда “Туронбанк” АТБ ҳам республика миқёсида фаолият олиб бораётган 20 та банк хизматлари марказига қуёш панелларини ўрнатди. Умумий ҳисобда барча маъмурий биноларга 545 ваттлик 1738 дона қуёш панеллари жойлаштирилган бўлиб, улардан йилига 1 млн 827 минг 392 киловатт соат қўшимча электр энергиясини олиш режалаштирилган. Бунинг натижасида молия муассасасининг барча бўлинмалари орқали йиллик сарф қилаётган энергиянинг қарийб 40 фоизидан ортиғи қопланиши кўзда тутилмоқда. 

Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда 2022 йил 9 сентябрдаги «Энергия тежамкор технологиялар ўрнатиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони асосида амалга оширилмоқда.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, давлат раҳбарининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори натижасида ўз хонадонига қуёш панели ўрнатган аҳоли эҳтиёжидан ортиғини ҳар бир киловатт учун 1 минг сўмдан сотиши мумкин бўлди. Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилинган маблағлар, хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади. Қолаверса, қуёш панелларини ўрнатган фуқаролар ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинишлари ҳам ушбу ҳуқуқий ҳужжатда келтирилган.

Шу билан бирга мазкур қарор билан тадбиркорлар учун ҳам бир қанча қулайликлар яратилмоқда. Жумладан, юридик шахслар умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғидан озод этилади. Бундан ташқари улар қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини узоқ муддатли шартномалар асосида сотишлари ҳам мумкин бўлади. 

Бир сўз билан айтганда давлатимиз томонидан бу борада кенг имкониятлар яратилган. Шундан унумли фойдаланиш эса ўзингизга боғлиқ. Зеро, электр энергияси бизга ҳар куни керак. Бу ҳар томонлама ўзини оқлайди.

“Яшил технологиялар”дан фойдаланиш орқали бир неча баробар кўпроқ қувватларни жорий этиш ва миллиардлаб маблағларни тежаш мумкин.

“Туронбанк” АТБ ахборот хизмати 

Реклама

Мавзуга оид