Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда туризм транспорт коридори бўйлаб замонавий карвонсаройлар қурилади
"Туризм транспорт коридори бўйлаб замонавий карвонсаройларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Туризм транспорт коридори бўйлаб қуриладиган замонавий карвонсарой намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамасида тақдимоти ўтказилган.
Қуйидагилар белгиланади:
- намунавий лойиҳада кўрсатилган карвонсарой таркибидаги элементлар (хоналар, автотураргоҳ ва бошқалар) қуриладиган ҳар бир карвонсаройда назарда тутилиши мажбурийдир;
- карвонсарой таркибидаги элементларнинг майдони, баландлиги ва қаватлар сони муайян ҳудуддаги шаҳарсозлик вазиятга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этган ҳолда объект буюртмачисининг истагига кўра ўзгартирилиши мумкин;
- намунавий лойиҳани муайян ер участкасига боғлашда ер участкасининг шакли ва рельефи хусусиятлари ҳамда ташқи муҳандислик коммуникациялари тармоқлари трассалари йўналишига кўра карвонсарой элементларининг бир-бирига нисбатан жойлашувини ўзгартиришга рухсат этилади;
- ҳар бир карвонсаройнинг архитектурасини тегишли ҳудуднинг меъморий, тарихий, географик, маданий хусусиятларига мувофиқ алоҳида лойиҳалаштирилади.
Туризм транспорт коридори бўйлаб қуриладиган замонавий карвонсаройларнинг манзилли рўйхати тасдиқланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Автомобил йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Манзилли рўйхатда кўрсатилган карвонсаройлар қурилиши учун туризм транспорт коридори бўйдаги ташқи муҳандислик коммуникацияларга яқин бўш ер участкалари рўйхатини тузади ва уларда карвонсаройларни жойлаштириш таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига киритади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда назарда тутилган бўш ер участкаларида карвонсаройларни жойлаштириш таклифлари тақдимотини Мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳида ўтказади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда назарда тутилган ер участкаларни тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали реализация этилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025