Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги бозор 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланди
Қоидабузарга чора кўрилган, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Наврўз деҳқон бозорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ўтказилган назорат тадбирида бозор маъмурияти ойлик ҳисоботларда ўлчов тизимидаги ток трансформаторининг ҳақиқий коэффициентини камайтириб кўрсатгани маълум бўлган. Оқибатда, электр таъминоти корхонасига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилган, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025