Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат яна аста-секин кўтарилади
Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайганидан сўнг, ушбу ҳафтада яна аста-секин кўтарила бошлайди.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво +37...+40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +41...+42 даражагача исийди. Бу июнь ойининг ўртаси учун экстремал қийматлар эмас, аммо бу даврнинг иқлимий қийматларидан юқоридир.
Республика ҳудуди бўйича ушбу ҳафта давомида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 12-13 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
12-13 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ушбу ҳафтада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-13 июнда 10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси +23...+25 даража, кундузи +37...+39 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025