Спорт | 17:14 / 17.06.2023
24995
2 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон турнирни Японияга қарши дуранг билан бошлади

Таиландда ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги старт олди. 

Фото: UFA

Ўзбекистон U-17 1-турни Япония ёшларига қарши ўтказиб, 83-дақиқада Амирбек Саидов томонидан киритилган тўп эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ҳиндистон ва Вьетнам ўзаро баҳс олиб боради. 

Ўзбекистон 2-турда 20 июн куни Ҳиндистонга қарши майдонга тушади. 

Осиё Кубоги U-17
Д гуруҳи. 1-тур
Япония — Ўзбекистон 1:1

17 июн. «Ражамангала»
Голлар: Ютака Мичиваки (8) — Амирбек Саидов (83).
Япония U-17 — Гото Ватару, Ҳаруто Матсумото, Кейта Косуги, Каито Цучия, Шуто Нагано, Рюносуке Яда, Ютака Мичиваки (Ренто Такаока, 69), Рюносуке Сато, Юмеки Йошинага (Гакуто Кавамура, 60), Гаку Навата (Шунго Сугиура, 69), Жои Ямамото.
Ўзбекистон U-17: Муҳаммадюсуф Собиров, Азиз Тўлқинбеков, Озод Ўктамов, Лазиз Мирзаев (Аминбек Ёқубов, 87), Беҳруз Шукуруллаев (Қувонч Абраев, 46) (Муҳаммадали Раимов, 74), Беҳруз Жуматов, Шодиёр Шодибоев, Оллоберган Каримов, Шерзод Абдулбориев, Ойбек Ўрмонжонов (Амирбек Саидов, 74), Дилшод Абдуллаев (Муҳаммад Бобур Каримов, 59).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид