Спорт | 09:34 / 18.06.2023
22794
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» раҳбари Улуғбек Рўзиқулов гимнастика федерацияси раиси бўлди

Федерацияга сўнгги йилларда ҳозирда Тошкент шаҳрига ҳокимлик қилаётган Шавкат Умрзоқов раис ҳисобланарди.

Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

17 июн куни Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Федерациянинг аввалги раҳбари (Шавкат Умрзоқов) бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раис сайлаш конференция кун тартибидаги асосий масала бўлди.

МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов ушбу лавозимга федерация бош ҳомийси «Ўзавтосаноат» АК бошқарув раиси Улуғбек Рўзиқулов номзодини илгари сурди. Конференция қатнашчилари бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватлади ва Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси этиб сайланди.

  • Улуғбек Рўзиқулов 2023 йил март ойида Шавкат Умрзоқов ўрнига «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид