Google қидирув тизими фойдаланувчиларига пул тўлашга рози бўлди
Тўлов фақат америкаликлар учун. Унинг миқдори катта эмас - атиги 7,7 доллар.
Американинг Google корпорацияси 2010 йилда Қўшма Штатлар аҳолиси томонидан қўзғатилган жамоавий даъвони келишув орқали ҳал қилишга рози бўлди ва 23 миллион доллар товон тўлайди. Бу ҳақда SFGate хабар берди.
Суд жараёнида IT гиганти қидирув сўровлари ҳақидаги маълумотларни учинчи томонга бериш орқали шахсий ҳаётни бузганликда айбланган. Бироқ, умумий товон пули катта миқдорда бўлса-да, ҳар бир фойдаланувчи унинг жуда кичик қисмини олади.
2006 йил 25 октябрдан 2013 йил 30 сентябргача Google қидирув тизимидан фойдаланган ҳар бир шахс 31 июлга қадар даъвога қўшилиши мумкин.
SFGate маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда бир нафар даъвогар учун товон миқдори тахминан 7,7 долларни ташкил этади (жорий курс бўйича тахминан 88 минг сўм). Бунинг сабаби, компенсация пули адвокат хизмати учун тўлов амалга оширилганидан кейин, барча ариза берувчилар ўртасида тенг қисмларга бўлиниши керак. Компенсация 2023 йил октябрь ойидан тўланиши кутилмоқда.
2022 йил ноябрь ойида Google компанияси америкаликларнинг геолокациясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича даъвосини ҳал қилиш учун деярли 392 миллион доллар тўлашга рози бўлган эди.
Шу даврда фойдаланувчилар манзилини кузатиш муаммоси Android мобил операцион тизимида ишловчи 2 миллиард қурилмага, шунингдек, Google хизматларидан фойдаланувчи юзлаб миллион iPhone фойдаланувчиларига таъсир қилган эди.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
22:19 / 14.11.2024