Ўзбекистон | 13:06 / 20.06.2023
16187
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда тормози ишламай қолган “МАЗ” 6 та автомобилни уриб юборди

Тўқнашувда ҳеч кимнинг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса жорий йил 18 июнь куни соат тахминан 18:00 ларда кузатилган.

4Р10 “Чорбоғ сув омбори айланма” автомобил йўлининг 82-километрида, 37 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “МАЗ” юк автомобилининг тормоз тизими ишдан чиқиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган 6 та – Spark, Matiz, Nexia-3, 2 та Lacetti ва Kia русумидаги енгил автомобилларни уриб юборган.

Тўқнашувда ҳеч кимнинг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид