Иқтисодиёт | 10:29 / 21.06.2023
28155
1 дақиқада ўқилади

5 ойда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 26 млрд долларга етди

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 182 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 млрд АҚШ долларига ёки 25,4 фоизга ошган.

5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 10,5 млрд АҚШ доллари ва импорт 15,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган. 

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 182 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Мавзуга оид